Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.08.2017 10:48 Чоп этиш версияси

Хайрия ҳашари давомида эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилаларга совға-саломлар улашилмоқда

Хайрия ҳашари давомида эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилаларга совға-саломлар улашилмоқда Ватанимиз мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрами олдидан ташкил этилган умумхалқ хайрия ҳашари Фарғона вилояти шаҳару қишлоқларида ҳам уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Унда одамлар ўзи яшаётган, меҳнат қилаётган, таълим олаётган ҳудудларни, ариқ ва зовурлар, кўча ва хиёбонлар, муқаддас қадамжо ва қабристонларни тозалаш-ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этмоқда.

Олинган маълумотларга кўра, айни пайтда вилоят бўйича ҳашарда 1 миллиондан зиёд аҳоли қатнашмоқда. 600 дан ортиқ қабристон ва зиёратгоҳда ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

12 (2).JPG

Бешариқ туманида ҳам ҳашар ҳамжиҳатлик аёмига айланди. 62 маҳалла фуқаролар йиғинида ободонлаштириш ишлари авжида. Кам таъминланган оилалар, якка-ёлғиз қариялар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдам кўрсатилмоқда.

–Маҳалламизда 3 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади, – дейди “Файзиобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Анваржон Ҳасанов. – Мустақиллик байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида ўтказилаётган ҳашарда маҳалла аҳлининг аҳил ва фаоллиги намоён бўлмоқда.

Хайрия ҳашари давомида шаҳар ва туманларда "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди!" шиори остида саховат тадбирлари ўтказилмоқда. Эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилаларга совға-саломлар улашилиб, улар учун байрам дастурхони ёзилмоқда.

Ҳашар вилоятда кўтаринки руҳда руҳда давом этмоқда.

Маъсуджон Сулаймонов, Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА
3 874






Все о погоде - Pogoda.uz