ЎзА Ўзбек

02.07.2018 20:47 Чоп этиш версияси

Хаёлот оламининг жўшқин намойиши

Хаёлот оламининг жўшқин намойиши
Тошкент Фотосуратлар уйида ижодий фотосанъат мактаб-студияси битирувчиларининг ҳисобот кўргазмаси очилди. Кўргазмада 140 дан ортиқ фотоасарлар намойиш қилинмоқда. 

Ушбу ўқув даргоҳ – мактаб-студия 2006 йил октябрь ойида ташкил этилган. Унда фотография санъатидан мустаҳкам сабоқ бериш йўлга қўйилган. Ҳар олти ойда битирувчиларнинг олган билимларини баҳолаш ва оммага намойиш қилиш мақсадида ана шундай ҳисобот кўргазмалари ўтказилади.

Йигирма тўртинчи марта ташкил этилаётган мазкур ҳисобот кўргазма мактаб-студия битирувчиларининг маҳоратли фотографлардан олган сабоқларининг амалий маҳсулидир.

М.Қосимова, ЎзА
12 598