Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.09.2017 18:45 Чоп этиш версияси

Хавфли жиноятчи фош этилди

Тошкент шаҳрининг бир нечта туманларида номаълум шахс ёлғиз яшовчи кекса ёшдаги фуқаролар хонадонларига келиб, ўзини янги кўчиб келган киши ёки лифт устаси сифатида таништирган. Унинг тузоғига илинган фуқаролар хонадонларидан турли миқдордаги нақд пуллар ва моддий қимматликларни ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Юқорида қайд қилинган жиноятларни фош қилиш, жазо муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан шаҳар миқёсида кенг қамровли тезкор қидирув чора-тадбирлари ўтказилди.

Қидирув натижаларига кўра, жиноятчи 1965 йил Сурхондарё вилоятида туғилган, ўғирлик ва бошқа турдаги жиноятлар содир қилганлиги учун муқаддам судланган Ғафуржон Тошев эканлиги аниқланди ва далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Ҳозир жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятга алоқадорлиги текширилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар!

Ғ.Тошев томонидан кекса ёшдаги фуқароларга нисбатан шу турдаги жиноятлар содир қилинганлик эҳтимоли мавжудлиги сабабли, қўни-қўшни, қариндош ҳамда бошқа шахсларга унинг фотосуратини кўрсатишингиз, агарда шу турдаги жиноятлар содир қилинганлиги аниқланган тақдирда ички ишлар бўлимларига хабар беришингизни сўраймиз!

Кекса ёшдаги фуқароларга нисбатан келгусида шу каби жиноятларнинг содир этилишининг олдини олиш мақсадида ёши кекса қариндош ёки қўшниларингизни ушбу жиноятлар ва уларнинг содир этилиш усуллари ҳақида хабардор қилиб, шунга ўхшаш ҳолатлар бўлган тақдирда зудлик билан “102” рақамига қўнғироқ қилиш лозимлиги ҳақида эслатиб ўтинг!


Тошкент шаҳар 
Ички ишлар Бош бошқармаси


1 887






Все о погоде - Pogoda.uz