ЎзА Ўзбек

03.07.2018 15:15 Чоп этиш версияси

Хатоларни бартараф этиб...

6f112643-2e2d-478e-a1e2-6b9437852f60.jpg

Абдували МАҲАМЕДОВ,
“Янги Тошкент” МФЙ раиси:

– Бу маҳаллага раис бўлиб тайинланганимга унчалик кўп вақт бўлмади. Ишимизни аввалги йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этишдан бошладик. Илгари маҳалла яраштириш комиссиясида фаолият кўрсатганим хонадонлар билан ишлашда жуда қўл келмоқда. Бугун юртимизда кечаётган ўзгаришлар натижасида илгарилари ҳеч кимнинг хаёлига келмаган, мисли кўрилмаган қамровдаги ишлар амалга оширилмоқда.

Ёшларнинг ҳалол меҳнатга оид кўникмаларини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида маҳаллада савдо шохобчаси, касбга ўқитиш ва болалар учун тўгаракларни ўзида жамлаган ўқув маркази, кимёвий тозалаш пункти, аёллар учун тренажёр зал ташкил этиш йўлида иш олиб борилаяпти. Бу эса ёшлар учун қўшимча даромад манбаидир. 

Сир эмаски, бугунги кунда ҳамюртларимиз ўртасида тезда катта бойлик орттириш ва уни ҳаммага кўз-кўзлаш, сохта шуҳрат қозониш истагидагилар, айрим ҳолларда коммунал, солиқ тўловларидан қарздорлиги катта бўлатуриб, уни тўлашдан бўйин товлаётган хонадон эгалари ҳам йўқ эмас. Биз – маҳалла фаоллари айнан шундай одамлар билан кенг ва атрофлича тушунтириш ишларини олиб бормоқдамиз.

ЎзА
13 314