Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

20.04.2017 19:24 Чоп этиш версияси

Халқ вакилларининг фаоллиги – замон талаби

Бўка туманида Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий ҳамда Тошкент вилояти кенгашлари томонидан доимий электорат манфаатларига алоқадор ижтимоий-иқтисодий вазифаларнинг ҳал этилишига таъсир кўрсатишда сиёсий партиялар, уларнинг депутатлик бирлашмалари ҳуқуқ ва ваколатларини янада ошириш масалаларига бағишланган ўқув семинари ўтказилди.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳи аъзолари, партиянинг марказий, вилоят ва туман кенгашлари вакиллари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, аҳолининг сиёсий жараёнлардаги фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Жамиятдаги ислоҳотлар самарадорлигини юксалтиришда сиёсий партиялар, уларнинг қуйи бўғинлари ва депутатлик гуруҳларининг ўз ўрни бор. Маълум бир соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш, маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳи аъзолари фаоллигини мунтазам ошириб боришни даврнинг ўзи талаб этмоқда.

– Семинарда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, партия маҳаллий кенгашлари ва депутатлик гуруҳлари аъзоларининг фаоллигини янада юксалтириш, ҳуқуқий билим ва малакасини ошириш, электорат манфаатларига дахлдор масалалар бўйича таклифлар киритиш, аҳолини ўйлантираётган муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш, уларнинг мониторингини олиб бориш ишларини такомиллаштириш масалаларига эътибор қаратилди, – дейди партия Тошкент вилояти кенгаши депутатлик бирлашмалари ишини мувофиқлаштириш ва жамоатчилик қабулхоналари билан ишлаш бўлими мудири Фурқат Исроилов. – Ижтимоий-иқтисодий дастурлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик ҳамда депутатлик назоратини амалга оширишнинг самарали механизмларидан фойдаланиш масалалари хусусида ҳам фикр алмашилди.

Семинар доирасида иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда мавзу юзасидан мунозаралар олиб борди. Ҳар бир гуруҳ ўз чиқишларида аҳолининг кам таъминланган ва ёрдамга муҳтож қатламини ижтимоий муҳофаза қилиш, хусусан, пенсионерлар, ногиронлар, ёлғиз кексалар ва бошқа эҳтиёжманд тоифаларнинг тўлақонли ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, аҳоли ва тиббиёт муассасаларининг арзон, сифатли дори воситалари билан таъминланишини яхшилаш, дори-дармонлар нархининг асоссиз ўсишига йўл қўймаслик каби масалаларда мавжуд муаммоларга ечим ва таклифлар берди.

Икром Аввалбоев, ЎзА
688






Все о погоде - Pogoda.uz