ЎзА Ўзбек

07.09.2018 18:20 Чоп этиш версияси

Халқимиз тарихига оид янги китоб

Халқимиз тарихига оид янги китоб Пойтахтимиздаги “Wyndham“ меҳмонхонасида тарих фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Аҳмадали Асқаров қаламига мансуб “Ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихи” номли асарнинг рус тилида чоп этилган нашри – “История происхождения узбекского народа” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда тарихчи олимлар, археологлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

2-faqat saytga.JPG 

“Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйида чоп этилган китобда ўзбек халқининг миллат сифатида шаклланиш жараёни, миллий менталитет тушунчаси ва унинг ўзига хосликлари тадқиқ қилинган, бой моддий, маданият ва ёзма манбаларнинг чуқур илмий таҳлили берилган.

Тақдимотда сўзга чиққанлар асарга юқори баҳо бериб, 660 бетдан иборат ушбу монография ўзбек халқи тарихини янада бойитишда илмий асос бўлиб хизмат қилишини, китоб сўнгги йилларда Ўзбекистон тарихи бўйича яратилган энг яхши асарлар қаторидан ўрин олишини таъкидлади. 

30-faqat saytga.JPG 

Китоб олимнинг сўнгги 40 йиллик археологик изланишлари, топилмалари, илмий-ижодий меҳнатининг маҳсулидир. Монография инглиз ва бошқа хорижий тилларга таржима қилиниши тавсия этилди.

Ирисмат Абдухолиқов, Оқил Ғуломов (сурат) ЎзА
5 368