Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.08.2017 15:22 Чоп этиш версияси

"Халқ фаровонлиги йўлида биргамиз!" номли кичик грантлар танлови эълон қилинди

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастури доирасида "Халқ фаровонлиги йўлида биргамиз!" номли кичик грантлар танлови эълон қилинди.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Савдо-саноат палатаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.

Грантлар ННТ моддий-техник базасини ривожлантириш, олис қишлоқларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиш бўйича фуқароларга зарур маслаҳатлар бериш, янги иш ўринлари яратиш, аҳолининг ушбу соҳалардаги малакавий билимлари ҳамда кўникмаларини ошириш, аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, таълим, экология соҳаларини ривожлантириш каби мавзуларда ажратилади.

Лойиҳа доирасида шахсий томорқа хўжалигидан самарали фойдаланиш, қишлоқ ҳудудларида замонавий технология билан жиҳозланган қайта ишлаш корхоналари барпо этишга кўмаклашиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор берилади.

Грант танлови Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва тегишли манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда молиялаштирилади.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди.

Гўзал Сатторова, ЎзА
3 324






Все о погоде - Pogoda.uz