Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.02.2017 16:52 Чоп этиш версияси

Халқ билан мулоқот: муаммо, ечим ва самара

Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизм ва самарали усулларини жорий этиш Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланмоқда.

"Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун" деган эзгу ғояни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида жойларда ўтказилаётган учрашув ва очиқ мулоқотларда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётир.

Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани “Қўнғироткўл” овул фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган мулоқотда туман ҳокими, прокуратура, ички ишлар органлари ҳамда тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолига муносиб меҳнат ва яшаш шароити яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш аҳолининг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Овулда истиқомат қилаётган аҳоли турмуш даражасини ошириш, ҳудудни ободонлаштириш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилаётгани тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Дастурни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди. Деҳқончилик қилиш учун етарли даражада ер майдони ажратилмаётгани, йўловчи ташувчи автотранспорт воситалари етишмаслиги айниқса касб-ҳунар коллежига қатнаб ўқийдиган ўқувчиларга қийинчилик туғдираётгани, коммунал ва савдо хизмати, энергия таъминоти, йўлларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича аҳоли мурожаатлари ўрганилди.

– Туман раҳбарлари билан учрашувда аҳолини ўйлантираётган муаммоларнинг аксарияти ўз ечимини топди, – дейди “Қўнғироткўл” овул фуқаролар йиғини раиси Б.Искандаров. – Овул инфратузилмаси ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга оид аниқ режалар белгилаб олинди.

Аминбой Ортиқбоев, ЎзА
3 418






Все о погоде - Pogoda.uz