Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.03.2017 12:42 Чоп этиш версияси

Халқ билан мулоқот кўлами янада кенгаяди

Андижонда “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда “Адолат” социал-демократик партиясининг иштироки” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда партия фаоллари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси мутахассислари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

– Фаолиятимизни бугунги кун талаби даражасида тубдан ислоҳ қилиш, иш самарадорлигини ошириш, мамлакатимиз тараққиётини янада юқори босқичга олиб чиқишда олдимизда турган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, фуқаролар мурожаатларига масъулият билан ёндашиш барча бўғиндаги партия ташкилотлари, партия фаоллари ва депутатлар фаолиятининг асосига айланиши керак, – дейди партия вилоят кенгаши раиси П.Асханов.

Тадбирда ривожланишнинг мутлақо ўзига хос ёндашув ва тамойиллари асосида ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг мақсади, мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича тушунча берилиб, мазкур ҳужжат мамлакатимизни янада модернизация қилиш ва жамиятимизни либераллаштириш, пировардида халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Партия фаолиятида халқ билан мулоқот, инсон манфаатларини ҳар томонлама таъминлаш, фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш, депутатлик гуруҳлари фаоллигини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида депутатлик гуруҳлари аъзолари томонидан қонун ва қарорлар ижроси бўйича мутасадди ташкилотларга 15 дан ортиқ депутатлик сўровлари юборилган.

Тадбирда мавзу доирасидаги ишларни янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА
3 963






Все о погоде - Pogoda.uz