Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

29.08.2017 19:08 Чоп этиш версияси

Халқ билан мулоқот – асосий вазифамиз

«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, халқнинг ўй-фикрлари, орзу-истаклари ва дарду ташвишларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгаши томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

«Одамлар дардини тинглаш, ҳаёт даражасини кўтариш – асосий мақсадимиз» мавзуидаги маънавий-маърифий йўқлов тадбири энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Мустақиллигимизнинг 26 йиллигига бағишланди.

– Нуроний отахону онахонлардан, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами ҳолидан хабар олиш, уларга ёрдам қўлини чўзиш халқимизга хос эзгу анъаналардан ҳисобланади, – дейди Ўзбекистон ХДП марказий кенгаши мафкура ва тарғибот бўлими бошлиғи Нилуфар Йўлдошева. – Бугун биз хонадонларга кириб, юртдошларимизнинг яшаш шароити, муаммолари билан қизиқдик. Одамларнинг ҳаёт даражасини яхшилашга қаратилган режаларимизни белгилаб олдик.

«Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» шиори остида ташкил этилган тадбирда партия масъул ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат гуруҳ аъзолари Учтепа туманидаги Учтепа ва Кўксарой маҳаллаларидаги кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлар ҳолидан хабар олди.

Гулноза Бобоева, ЎзА
2 228






Все о погоде - Pogoda.uz