Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.11.2017 20:58 Чоп этиш версияси

Халқаро журналистика факультетида «Амалиёт эътирофи – 2017» анъанавий анжумани бўлиб ўтди

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида халқаро журналистика факультети талабаларининг ёзги амалиёт натижаларини сарҳисоб қилиш, намунали ижодий ишларни баҳолаш ва рағбатлантириш мақсадида «Амалиёт эътирофи – 2017» анъанавий анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси С.Ҳакимов, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети проректорлари Т.Мадраҳимов, П.Мамадов, халқаро журналистика факультети декани А.Матёқубов ва бошқалар мамлакатимизда маданият ва санъат, адабиёт, оммавий ахборот воситалари ривожига катта эътибор берилиб, соҳа равнақини янги босқичга кўтариш бўйича улкан ишлар қилинаётганини таъкидлади.

– Факультетимизда амалиёт жараёнида маҳорат мактаблари фаолиятини йўлга қўйиш, ижодий лаборатория ташкил этиш орқали ёш журналистларнинг ихтисослашуви, касб маҳорати ошишига кўмаклашиш, натижада воқеа ва ҳодисаларга тезкор, холис ва ҳаққоний муносабат билдирувчи юқори малакали мутахассислар тайёрлашга катта эътибор қаратилмоқда, – дейди факультет кафедра мудири А.Нурматов. – Етук журналист кадрлар тайёрлаш, шу йўналишда таҳсил олаётган талабаларнинг амалий билимларини мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг оммавий ахборот воситалари турлари ва мавзулар бўйича ихтисослашувида малакавий амалиёт жараёни муҳим ўрин тутади. Факультетимиз ва оммавий ахборот воситалари ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган бўлиб, бу амалиётнинг самарали ташкил этилишига хизмат қилмоқда.

Факультет талабалари ўртасида журналистика соҳасига оид илмий изланишлар бўйича танлов ўтказиш яхши анъанага айланган. Бу йил танловга 50 дан зиёд талабадан 600 га яқин материал келиб тушди. Тадбирда ғолиблар сертификат ва совғалар билан тақдирланди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
3 033






Все о погоде - Pogoda.uz