Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.03.2018 12:59 Чоп этиш версияси

Анонс: "VIII халқаро чарм, пойабзал, кийим ва аксессуарлар" кўргазма-ярмаркаси очилади

2018 йилнинг 27-29 март кунлари "VIII халқаро чарм, пойабзал, кийим ва аксессуарлар" кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади. 

"Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси томонидан ташкил этиладиган анъанавий кўргазма Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ”да ўтказилади.

– Кўргазма-ярмаркада маҳаллий корхоналар вакиллари, 60 нафарга яқин хорижлик тадбиркор иштирок этиши кутилмоқда, – деди уюшма ахборот хизмати ходими Сардор Жовлиев. – Унда замонавий дизайн асосида яратилган чармпойабзал маҳсулотларининг янги намуналари, технологиялар, технологик дастгоҳ ва ускуналари намойиш этилади. Кўргазма доирасида илмий-амалий конференция, семинар ва тақдимотлар ўтказилиши режалаштирилган. 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА
6 370