Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.09.2017 19:22 Чоп этиш версияси

Халқаро озон қатламини муҳофаза қилиш кунига бағишлаб давра суҳбати ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлари гуруҳи, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамкорлигида 16 сентябрь – Халқаро озон қатламини муҳофаза қилиш кунига бағишлаб давра суҳбати ташкил этилди.

Мутахассислар Ўзбекистон Республикасида Вена конвенцияси доирасида халқаро шартнома мажбуриятларининг бажарилиши, орттирилган тажриба ва халқаро амалиёт ҳақида маълумот берди. Атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш борасида яратилган ҳуқуқий ва ташкилий асослар жамиятимизни барқарор ривожлантиришнинг муҳим омили бўлаётгани таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 майдаги “2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни янада ривожлантиришга хизмат қилаётир.

Мазкур йўналишда амалга оширилаётган илмий ва амалий ишлар муҳим самаралар бераётир. Юртимизда озонни емирувчи моддалардан фойдаланиш тўхтатилиб, саноатнинг бу тармоғида экологик соф технологиялар жорий этилди. Озонга зарар етказувчи моддаларни зарарсизлантириш, совутиш жиҳозлари ҳамда воситаларига техник хизмат кўрсатиш амалиёти такомиллаштирилди. Бу йўналишдаги ишларни янада кенгайтириш мақсадида инновацион лойиҳалар давом эттирилмоқда.

Ўтган даврда ушбу лойиҳалар доирасида саноат корхоналарини модернизациялаш, мутахассисларнинг малакасини ошириш, илмий-амалий ишларни такомиллаштириш борасида қатор чора-тадбирлар бажарилди. Вена конвенцияси талаблари ижроси ҳамда Миллий дастур доирасида озон қатламини емирувчи моддаларни муомаладан босқичма-босқич чиқаришни таъминлаш мақсадида саноат корхоналарида ишлаб чиқаришни озонга хавфсиз маҳсулотларга ўтказишни қўллаб-қувватлаш, озон қатламини емирувчи моддалар ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни утилизация қилиш тизимини ишлаб чиқиш, ушбу моддалар ноқонуний айланишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар шулар жумласидандир.

Нурилло Насриев, ЎзА
1 785






Все о погоде - Pogoda.uz