ЎзА Ўзбек

11.09.2018 16:41 Чоп этиш версияси

Халқаро ҳафталикда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда

Халқаро ҳафталикда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда
Ўрмонлар ва ўрмон дарахтларининг маҳаллий экотиплари манбаларини ривожлантириш дунё ҳамжамиятининг доимий диққат марказида бўлиб келмоқда.

Мўғилистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида ўтказилаётган “Иқлим ўзгаришига мослашиш воситаси сифатида ўрмонлар ва ўрмон дарахтларининг маҳаллий экотиплари манбаларини ривожлантириш истиқболлари” ҳафталигида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Дунёнинг 10 дан зиёд мамлакатидан ташриф буюрган 50 дан ортиқ соҳа вакиллари иштирокида бўлиб ўтаётган семинарларда иштирокчилар сайёрамизда фаол ва соғлом турмуш тарзи учун зарур бўладиган юқори сифатли ва хавфсиз маҳсулотлар етиштириш, табиий, хусусан, ер, сув, ҳаво, иқлим ва генетик ресурсларни барқарор бошқариш, улардан самарали фойдаланиш каби муҳим масалалар юзасидан маърузалар ва лойиҳалар тақдимоти амалга оширилмоқда.

Н.Ражабова, ЎзА
2 715