Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.05.2017 11:46 Чоп этиш версияси

Кенгашнинг таъсис конференцияси

Наманганда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгашининг таъсис конференцияси бўлиб ўтди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши аъзолари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви мутасаддилари, вилоят ва туман бўлимлари раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида маҳалла институтининг нуфузини ошириш, вазифа ва ваколатлари доирасини янада кенгайтиришга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида у жамиятимизда рўй бераётган улкан ижтимоий-иқтисодий, маънавий юксалишларнинг фаол иштирокчисига айлангани таъкидланди.

– Бунда, аввало, мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилгани ва муттасил такомиллаштириб борилаётгани муҳим омил бўлмоқда, – дейди Наманган шаҳридаги "Зарафшон" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Муҳаммаджон Дадамирзаев. – Кейинги 5 йилда соҳага оид 2 қонун ва 20 га яқин меъёрий ҳужжат қабул қилингани фикримиз тасдиғидир. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқий мақоми ва моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлигини янада кенгайтириш орқали тузилма фаолияти самарадорлигини оширишда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Конференцияда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раиси этиб Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров, унинг биринчи ўринбосари вазифасига М.Хўжаев ва тегишли тартибда бошқа ўринбосарлар сайланди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши таъсис конференциясига делегатлар сайланди. Ҳудудий кенгашлар қошида жамоатчилик назорати гуруҳини ташкил этиш бўйича вазифалар белгиланди.

Акрамжон Сатторов, ЎзА
6 898






Все о погоде - Pogoda.uz