Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.04.2017 16:58 Чоп этиш версияси

Кексалар доим эъзозда

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 4 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан жойларда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий кўмак берилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлимлари ҳамкорлигида ўтказилаётган акция доирасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг турар жойларини таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

– Мамлакатимизда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига кўрсатилаётган доимий эътибор ва ғамхўрликдан нуронийларимиз кўнгли кўтарилиб, умрига умр қўшилмоқда, – дейди “Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси Ш.Уснатдинов. – Президентимиз фармони ижросини таъминлаш мақсадида тузилган ишчи гуруҳ аъзолари ҳар бир уруш қатнашчисининг хонадонида бўлиб, уларнинг яшаш шароитларини ўрганди. Ҳаж сафари ва автомобиль ҳарид қилиш учун сертификат ҳақида тушунчалар берилди. Улар истиқомат қилаётган турар жойларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Икки нафар уруш фахрийсига намунавий лойиҳадаги уйлардан ажратилди. Фармонда белгиланган 2 миллион сўм пул мукофотига қўшимча равишда ҳар бир уруш қатнашчиси учун Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан 400 минг ва “Нуроний” жамғармаси ҳисобидан 100 минг сўмдан пул маблағлари ажратилди. Уй-жойларни таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини, пул мукофотларини топширишни 1 майга қадар якунлаймиз.

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида 45 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва 1 минг 200 дан зиёд фронт орти меҳнат фахрийси истиқомат қилади. Нуронийларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, турмуш шароитини янада яхшилаш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун барча шароит ва имкониятлар мавжуд.

Аминбой Ортиқбоев, ЎзА
1 029






Все о погоде - Pogoda.uz