ЎзА Ўзбек

12.09.2018 09:38 Чоп этиш версияси

Катта миқдорда пул ўғирлаган шахслар қўлга олинди

Катта миқдорда пул ўғирлаган шахслар қўлга олинди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида шу йил 28 июль куни номаълум шахс "Бунёдкор" кўчаси олдида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган Бухоро туманида яшовчи Ш.Б.га тегишли “Ласетти” русумли автомашина салонидан 9 минг 575 АҚШ долларини ўғирланганди. Мазкур ҳолат юзасидан эса жиноят иши қўзғатилган эди.

ИИВ хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Андижон шаҳрида яшовчи Қ.У. ва муқаддам судланган У.У.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган.

"Қилмиш – қидирмиш", деганларидек, ўғирлик қилган шахслар энди қонун олдида жавоб беради.

ЎзА
4 223