Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.09.2017 14:13 Чоп этиш версияси

Кармана туманида “Китоб олами” замонавий савдо мажмуаси иш бошлади

Кармана туманида “Китоб олами” замонавий савдо мажмуаси иш бошлади Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ижроси доирасида барпо этилган мажмуанинг очилиш маросимида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, кенг жамоатчилик, ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг маънавий ва интеллектуал эҳтиёжини қондириш, китобга қизиқишини ошириш, мутолаа маданиятини юксалтириш, ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Мажмуада 10 га яқин бўлим бўлиб, юртимиз нашриётларида чоп этилган илмий-техник, сиёсий-ҳуқуқий, бадиий адабиётлар, ўқув қўлланмалари, болалар адабиётига оид 30 мингдан ортиқ китоб сотилмоқда. Китобхонлар учун барча қулайлик яратилган. Жумладан, мутолаа бурчаги ташкил этилгани ўқувчига шу ерда китоб билан танишиш, унинг илмий-бадиий қиммати ҳақида тасаввур ҳосил қилиш, бир сўз билан айтганда, танлаш имконини беради.

2.JPG

– Катта шаҳарлардагидан қолишмайдиган мана шундай замонавий китоб дўкони бизнинг туманда ҳам бўлишини орзу қилардик, – дейди Навоий давлат педагогика институти талабаси, “Шуҳрат” медали соҳиби Л.Қаюмов. – Мамлакатимизда китобхонлик маданиятини юксалтиришга қаратилаётган алоҳида эътибор туфайли бу орзуимиз амалга ошди. Айниқса, бу ерда яратилган шароит ва қулайликлар маърифатни тарғиб қилиш, маънавиятни бойитишда муҳим аҳамият касб этади.

Мажмуанинг очилиш маросимида Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов сўзга чиқди.

Нуриддин Раҳимов, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА
3 699






Все о погоде - Pogoda.uz