ЎзА Ўзбек

23.04.2019 22:18 Чоп этиш версияси

Каримов Р.А. ва Астанов Т.Т.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши хусусида

Каримов Р.А. ва Астанов Т.Т.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши хусусида

Тошкент шаҳар ички ишлар Бош Бошқармаси томонидан фуқаролар 1975 йилда туғилган Каримов Рустамбек Абдурашидович ва 1971 йилда туғилган Астанов Тулкун Ташмурадовичга нисбатан тўпланган материаллар қонуний чора кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматига тақдим этилди.

Мазкур материаллар ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида ДХХнинг Тергов Бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди. Натижада Р.Каримов ва Т.Астановга тегишли мобил телефонлар хотираларида мамлакатимизда фаолияти таъқиқланган экстремистик ташкилотларга тегишли ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ҳамда ақидапарастликни тарғиб қилувчи материаллар мавжудлиги аниқланди.

Р.Каримов ва Т.Астановнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 244-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят таркиби мавжудлиги инобатга олиниб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддасига асосан мазкур шахслар ушланиб, ДХХ Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

ЎзА
20 745