Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.03.2018 12:49 Чоп этиш версияси

Канн халқаро кинофестивали ғолиби Макс Тцуи Тошкентда

Канн халқаро кинофестивали ғолиби Макс Тцуи Тошкентда
“Ишимни ҳеч кимга ўргатмайман. Эртага нонимни яримта қилади” деган қарашлар вақти ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ёш киноижодкорларга тажрибали устозларнинг иш услубини ўрганиш имкониятини яратди. Ёш киночилар германиялик машҳур оператор Макс Тцуи ва ўзбекистонлик истеъдодли ижодкор Жасур Шаметов билан бирга суратга олиш майдонида.

photo5240262814889781561.jpg

Жасур Шаметовдан соҳанинг сир-асрорларини ўрганаётган ёш киноижодкорлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Кинематографияни ривожлантириш маркази ҳамкорлигида баҳорнинг илк кунидан амалга оширилаётган “SCORPION” триллерининг суратга олиш ишларида мунтазам қатнашиб боришади.

photo5240262814889781565.jpg

Германиялик машҳур оператор, Канн халқаро кинофестивали ғолиби Макс Тцуидан операторлик сирларини ўрганаётган “Art House” тингловчилари бу имкониятни катта мактаб деб ҳисоблашмоқда.

photo5240262814889781563.jpg

Эслатиб ўтамиз, Макс Тцуи режиссёр Мухлиса Азизованинг бундан аввалги лойиҳаси “Welcome to Bukhara”да ҳам ҳамкорлик қилган эди. Режиссёр ва операторнинг Бухоро ролигидаги ҳамкорлиги “SCORPION”да давом этади.

ЎзА
10 182