Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.11.2017 10:54 Чоп этиш версияси

"Камалак" юлдузлари" сараланмоқда

"Камалак" юлдузлари" сараланмоқда Қорақалпоғистон Республикасида “Камалак" юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг шаҳар ва туман босқичлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг “Камалак” болалар ташкилоти ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида умумтаълим мактаблари ўқувчилари орасидан ёш истеъдод эгаларини излаб топиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилаётган “Камалак" юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг Нукус шаҳар босқичида 700 ўқувчи иштирок этди.

5.jpg

13.jpg

9.jpg

Ўқувчилар асосан фортепьяно, торли, зарбли, пуфлаб чалинадиган мусиқа асбоблари, миллий ва академик қўшиқчилик ижрочилиги, эстрада, фольклор ва хор гуруҳлари, бал рақси, миллий ва замонавий рақс ижроси, ранг-тасвир ва амалий санъат, гиламдўзлик, каштачилик каби йўналишлар бўйича ўз ижодини намойиш қилди.

Танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида иштирок этиш учун 29 нафар ёш истеъдодга йўлланма берилди. Улар орасида Амет бахши номидаги 12-болалар мусиқа ва санъат мактаби 5-синф ўқувчиси Фарида Дониёрова ҳам бор. У тасвирий санъат йўналиши бўйича қатнашиб, пейзаж, табиат манзаралари жанрларида яратган 20 дан зиёд асарини намойиш этди. Унинг “Оролим”, “Ўтов”, “Сувга борган қиз”, “Тунги манзара”, “Овул ҳаёти” каби картиналари мутахассислар томонидан юқори баҳоланди.

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
2 733






Все о погоде - Pogoda.uz