Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.12.2017 18:43 Чоп этиш версияси

“Камалак" юлдузлари”: 18 жамоа Қашқадарё вилояти босқичида иштирок этди

“Камалак" юлдузлари”: 18 жамоа Қашқадарё вилояти босқичида иштирок этди Қаршида “Камалак" юлдузлари” республика болалар ижодиёти фестивалининг Қашқадарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, “Камалак” болалар ташкилоти ва вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол улғайиши, истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилгани таъкидланди.

2.jpg

Фестивалнинг саралаш босқичида ғолибликни қўлга киритган 280 нафар якка ижрочи ва 18 жамоа вилоят босқичида иштирок этди. Иштирокчиларнинг мумтоз мусиқа, вокал, халқ чолғулари, рақс, тасвирий ва амалий санъат, наср ва назм йўналишлари бўйича чиқишлари таниқли маданият ва санъат намояндаларидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

3.jpg

– Мен Ватаним ва унинг кўҳна тарихини, халқимизнинг мислсиз ютуқлари ва тинчликни мадҳ этишга интиламан, – дейди фестиваль ғолибларидан бири, Касби туманидаги 14-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Тўлқин Эргашев. – Ҳозир мусиқа мактабида устозим Муҳиддин Арслоновдан доира чалиш сирларини ўрганмоқдаман. Танловда уста Олим Комиловнинг “Катта ўйин” асарини чалиб бердим. Ҳакамларга маъқул бўлди. Келажакда моҳир созанда сифатида миллий санъатимизни халқаро миқёсда кенг тараннум этишни мақсад қилганман.

Фестиваль доирасида навқирон авлод вакилларининг тасвирий ва амалий санъат асарлари, халқ ҳунармандлиги буюмлари кўргазмаси ташкил этилди. Ёш мусиқачилар иштирокидаги концерт дастури тадбир меҳмонларида катта таассурот қолдирди.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА
2 151






Все о погоде - Pogoda.uz