Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.05.2017 19:38 Чоп этиш версияси

“Нурафшон” жамоаси “Камалак” билимдонлари” кўрик-танлови ғолиби

“Нурафшон” жамоаси “Камалак” билимдонлари” кўрик-танлови ғолиби Наманганда “Камалак” билимдонлари” кўрик-танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди.

Президентимиз раҳнамолигида ёш авлоднинг замонавий илм-фан ва касб-ҳунар сирларини пухта ўзлаштириши, истеъдод ва салоҳиятини кенг намоён этиши учун яратилаётган шароит ва имкониятлар юксак самаралар бераётгани алоҳида таъкидланди. "Камалак" билимдонлари" анъанавий танлови ҳам истеъдодли ёшларни саралаш ва уларни муносиб рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Халқ таълими, Маданият вазирликлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 14 жамоа ўзаро баҳслашди.

Иштирокчилар танишув, саҳна кўриниши, савол-жавоб ва ўзлари тайёрлаган ижтимоий лойиҳалар орқали ўз имкониятларини синовдан ўтказди.

Тошкент шаҳрининг “Нурафшон” жамоаси кўрик-танлов ғолиблигини қўлга киритди. Иккинчи ўринни Сурхондарё вилоятининг “Камалак” ёғдуси”, учинчи ўринни Наманган вилоятининг “Салоҳиятли ёшлар” жамоаси эгаллади.

– Бугун вилоятимизда “Камалак” болалар ташкилоти сафига 159 мингдан зиёд ўқувчи бирлашган, – дейди “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Наманган вилояти кенгаши раисининг ўринбосари Дилноза Акромова. – Бундай тадбирлар ўқувчиларнинг билимини синовдан ўтказиш билан бирга, интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни янада улкан марралар сари руҳлантиришда алоҳида аҳамиятга эга.

Кўрик-танлов иштирокчилари учун Наманган шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳат, маданий дам олиш дастурлари ташкил этилди.

Ғолиб жамоалар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Акрамжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
3 337






Все о погоде - Pogoda.uz