ЎзА Ўзбек

14.06.2018 19:19 Чоп этиш версияси

“Кадастр хизмати 1.0” автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқилди

Янги ахборот тизими кўчмас мулк соҳасидаги давлат хизматлари сифатини яхшилайди 

“Геоинфоком” давлат унитар корхонаси кўчмас мулк давлат қадастри соҳасида давлат хизматларини тақдим этиш ҳамда корхоналарнинг бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ахборот алмашинувини таъминлашга мўлжалланган “Кадастр хизмати 1.0” автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқди. 

Мазкур дастурий мажмуа давлат хизматлари марказларида кечаётган асосий маъмурий-бошқарув жараёнларни автоматлаштириш имконини беради ҳамда уларнинг фаолияти бўйича самарали ахборот кўмагини кўрсатади.

Бундан ташқари, янги тизим ташкилотлар, аҳоли, маҳаллий давлат ҳокимияти ва ўзини-ўзи бошқариш органларига тақдим этилаётган кўчмас мулк давлат кадастри билан боғлиқ бўлган давлат хизматларини такомиллаштиришга ёрдам беради. Тизимга интеграция қилинган технологиялар барча фойдаланувчилар доирасига сифатли ва қулай хизмат кўрсатишни таъминлайди. Шунингдек, давлат хизматларини тақдим этишда харажатлар ҳам камаяди. Бунда давлат органлари фаолияти ва идоралараро мувофиқлаштирш ишлари самарадорлиги ортади.

Янги тизим кўчмас мулк давлат кадастри ахборот ресурсларидан фойдаланиш механизмини яратишда асос бўлиб хизмат қилади ва давлат хизматларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Роман Бондарчук, ЎзА
5 731