Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.11.2017 17:38 Чоп этиш версияси

Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш – муҳим вазифа

Хоразм вилоятида маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш механизмларига бағишлаб ўқув-семинарлар ўтказилди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши, вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари, жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирок этган семинарларда мамлакатимизда маҳалла институти фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг жамият ҳаётидаги иштироки, вазифа ва ваколатлари доирасини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

Вилоятдаги 490 дан зиёд маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган семинарларда “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойили асосида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини таъминлаш, демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида маҳалланинг ўрни тобора ортиб бораётгани, айниқса, аҳолини аниқ манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиш, дaвлaт ҳoкимияти вa бoшқaруви oргaнлaри билaн яқин мунoсaбaт ўрнатиш, жамиятда аҳиллик ва тотувликни таъминлашда маҳалланинг ўрни беқиёслигига алоҳида эътибор қаратилди.

Маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда маҳалла фуқаролар йиғинлари, хусусан, профилактика инспекторларининг ўрни катта.

– Маҳалла ва ички ишлар органлари ҳамкорликда профилактик тадбирлар ўтказмоқдамиз, – дейди Урганч шаҳридаги Маърифатчи маҳалласи профилактика инспектори Отабек Раҳимберганов. – Амалга оширилаётган бу каби саъй-ҳаракатлар қисқа фурсатда ўз самарасини бериб, жорий йилнинг ўтган даврида 3 мингдан ортиқ фуқаро истиқомат қиладиган маҳалламиз ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар сони кескин камайишига эришилди.

– Жамиятнинг бир бўлаги бўлган оилада соғлом муҳит қарор топиши, ёшларнинг маънан етук бўлиб улғайишида шу маҳаллада истиқомат қилувчи ҳар бир фуқаронинг ўрни ва масъулияти бор, – дейди "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси ўринбосари Бекзод Машарипов. – Негаки, маҳалланинг муаммоси, ютуқ ва муваффақиятларини четдан келган одам эмас, аксинча шу маҳаллада яшайдиган фуқаролар, фаоллар яхши билади. Шунинг учун ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида йўналишлар бўйича масъул вакиллар бириктирилган. Улар фаолиятини мувофиқлаштириш, маҳаллани тинч-хотиржам сақлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланган. Ўтказилган семинарлар эса шу каби эзгу ишларнинг амалий ифодасидир.

Семинарларда маҳалла ҳаёти билан боғлиқ муҳим ва долзарб масалалар, мавжуд муаммолар ва тизимда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасида маърузалар тингланди.

Аҳмаджон Шокиров, ЎзА
4 303






Все о погоде - Pogoda.uz