Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

20.10.2017 17:31 Чоп этиш версияси

Ижтимоий кўмакка муҳтож 49 беморга бепул даволаниш учун йўлланма берилди

Ижтимоий кўмакка муҳтож 49 беморга бепул даволаниш учун йўлланма берилди Наманган вилояти Учқўрғон туманида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлашга қаратилган мурувват тадбири ўтказилди.

10.jpg

«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда 52 нафар имконияти чекланган фуқарога махсус аравача топширилди. Ижтимоий кўмакка муҳтож 49 беморга юртимиздаги тиббиёт муассасаларида бепул даволаниш учун йўлланма берилди. Халқимизга хос меҳр-оқибат, бағрикенглик ва саховатпешалик фазилатларини ўзида мужассам этган бундай тадбирлар ўзгалар кўмагига муҳтож инсонларда ҳаётга қизиқишни ошириб, эртанги кунга ишончни мустаҳкамламоқда.

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
2 326






Все о погоде - Pogoda.uz