Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.04.2018 17:04 Чоп этиш версияси

Ижтимоий ҳимоя давлат эътиборида

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар ижроси сиёсий партиялар ва депутатлик бирлашмаларини фаол ишлашга ундамоқда.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгаши бундай талаб ва эҳтиёжларга мувофиқ Ногиронлар, Кўзи ожизлар ва Карлар жамиятлари ҳамда “Нуроний” жамғармаси билан ҳамкорлик меморандумларини имзолаган. Бу ҳужжатлар аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашда ҳамкор ташкилотлар билан ишлаб чиқилган дастурлар ижросини таъминлаш ва уларнинг ечимларига асосланади.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгаши ўтказган очиқ мулоқот мазкур масалалар ижросига қаратилди.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига кўмак бериш, муаммоларини ҳал этиш савоб ишларнинг энг улуғи ҳисобланади. Айниқса, бугунги кунда бу қатлам вакиллари давлат ҳимоясида бўлиб, пенсиялар ва имтиёзлар бўйича қонун ҳужжатлари қоидалари ижроси устидан депутатлик ва жамоатчилик назорати ҳам ўрнатилган. Бу каби ўрганиш ва мулоқотлар натижасида ўтган йили Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан пенсионерлар ва ногирон кексаларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга оид 56 масала депутатлик гуруҳларида, 48 масала доимий комиссияларда, 41 масала сессияларда кўриб чиқилди.

Ушбу очиқ мулоқот Ногиронлар, Кўзи ожизлар ва Карлар жамиятлари ҳамда “Нуроний” жамғармаси масъуллари билан бу борадаги муаммоларни ҳал этишда қулай имконият яратди. Унда режалар бўйича бажарилган ишлар сарҳисоб қилиниб, мавжуд муаммолар ечимига доир чора-тадбирлар кўрилди.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА
3 167