Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

22.09.2017 22:11 Чоп этиш версияси

«Ижрочилик ва педагогика алкимёси» номли электрон китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Мамлакатимизда китобхонлик маданиятини ошириш орқали халқимиз, айниқса, ёш-авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришга, баркамол шахсни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида»ги фармойиши маънавий ҳаётимизни янада ривожлантиришда, аҳолининг китобхонлик маданиятини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Давлатимиз раҳбарининг шу йил 13 сентябрдаги «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарори соҳада амалга оширилаётган ишлар кўлами янада кенгайишига хизмат қилаётир.

Мазкур ҳужжатларда нашриётлар ва матбаа соҳасини ривожлантириш, аҳолини сифатли, юқори савияли китоблар билан таъминлаш ҳамда электрон китоблар яратиш лозимлиги белгиланган.

Ўзбекистон давлат консерваториясининг профессори Адиба Шарипова муаллифлигида чоп этилган «Ижрочилик ва педагогика алкимёси» номли электрон китоб ҳам ана шу саъй-ҳаракатларнинг маҳсулидир.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида олимлар, ижодкорлар, санъатшунослар ҳамда талаба-ёшлар иштирокида ушбу китобнинг тақдимоти ўтказилди.

Сўзга чиққанлар мамлакатимизда китобхонлик маданиятини ошириш йўлида қилинаётган эзгу ишлар халқимизнинг, айниқса, ёш-авлоднинг етук, баркамол, комил инсонлар бўлиб тарбияланишига кўмаклашишини таъкидлади. Мазкур электрон китобнинг мазмун-моҳияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Мазкур китоб нафақат санъатшунослар, ўқитувчи-талабалар, балки кенг жамоатчиликка ҳам мўлжалланган.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
1 480






Все о погоде - Pogoda.uz