Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

28.08.2017 16:36 Чоп этиш версияси

Истиқлолнинг улкан зафарлари, яратувчанлик ва бунёдкорлик йўллари

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб ўтказилган давра суҳбати шундай номланди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари, олимлар, маданият ва санъат намояндалари, партия фаоллари, ёшлар иштирок этди.

– Халқимиз эришаётган барча ютуқ ва марралар замирида, аввало, мустақиллик деган улуғ неъмат ва у инъом этган буюк имкониятлар мужассам, – дейди халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутати М.Ҳамзаев. – Энг улуғ, энг азиз айём арафасида шаҳримиз маҳаллаларида партия томонидан эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашига кўмаклашиш, ижтимоий фаоллигини юксалтириш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган турли лойиҳа ва тадбирларга чекка ҳудудлар аҳолисини ҳам кенг жалб этиш, тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигини янада ошириш бўйича фикр алмашилди.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА
2 236






Все о погоде - Pogoda.uz