Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.03.2017 17:02 Чоп этиш версияси

Истиқболдаги муҳим вазифалар учун дастуриламал

Тошкент давлат аграр университетида “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси – фаолиятимиз дастури” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, бошланғич партия ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

Президентимизнинг жорий йил 7 февралдаги фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимиз барча соҳалари ривожи, халқимиз фаровонлигини юксалтиришда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилиши, бу партиянинг барча даражадаги ташкилотлари, депутатлик бирлашмалари зиммасига ҳам улкан вазифалар юклаши таъкидланди.

– Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган мамлакатимизнинг келгуси беш йиллик тараққиёт стратегияси барча соҳаларни либераллаштириш, модернизация қилиш, амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини янада юксалтириш, давлат ва жамият ривожини янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этади, – дейди партия вилоят кенгаши раиси М.Назаров. – Айни пайтда мамлакатимизда кенг кўламли сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни изчил давом эттиришга қаратилган устувор йўналишлар белгиланиб, уларнинг ижросини тўлақонли таъминлаш бўйича барча давлат ва жамоат ташкилотлари олдига аниқ вазифалар қўйилмоқда. Шундан келиб чиқиб, бугунги тадбирда Ҳаракатлар стратегиясининг ҳар бир йўналишини пухта ўрганиш, таҳлил қилиш жараёнида партиямиз ва унинг фаоллари олдида турган аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинишига алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур стратегиянинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, унда белгиланган вазифаларни атрофлича тушунтириш бўйича партиямиз олдида турган ишлар хусусида фикр алмашилди.

Тадбирда Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид давлат дастурида вилоят бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда партия вилоят кенгаши ва депутатлик гуруҳларининг истиқболдаги вазифалари белгилаб олинди.

Икром Аввалбоев, ЎзА
1 632






Все о погоде - Pogoda.uz