ЎзА Ўзбек

26.04.2018 20:22 Чоп этиш версияси

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан жорий йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси тизимида 14 ҳудудий бирлашма, 195 туман (шаҳар) жамияти мавжуд. Уларда 1 минг 175 нафар ходим фаолият юритади. Ташкилот, корхона, муассаса, ўқув юртларида 2 минг 35 та таянч гуруҳи ташкил этилган. Федерация аъзолари сони 536 минг 422 нафардан ортиқ.

Кенгаш йиғилишида Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятлари ҳудудий бирлашмалари раисларининг ҳисоботлари тингланди.

– Халқимиз манфаатини ҳимоя қилиш – бош мақсадимиз, – дейди Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Навоий вилояти ҳудудий бирлашмаси раиси Тожиддин Эшмирзаев. – Бугунги йиғилишда ҳам ана шу мақсад йўлида амалга оширилган ишлар: аҳоли мурожаатларига жавоб қайтариш ва ўрганиб чиқиш механизмини такомиллаштириш масалалари таҳлил қилинди. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда тарғибот-ташвиқот ишларининг аҳамияти ҳамда соҳада инновацион технологияларни кенг қўллаш самаралари ҳақида сўз борди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
4 098