ЎзА Ўзбек

18.10.2019 Чоп этиш версияси

Испанияда “Ўзбекистон Буюк Ипак йўли марказида“ номли фото кўргазма намойиш этилмоқда

Испанияда “Ўзбекистон Буюк Ипак йўли марказида“ номли фото кўргазма намойиш этилмоқда

Испаниянинг Толедо шаҳридаги Кастилия Ла Манча университетида Ўзбекистон Бадиий Академияси аъзоси Ҳусниддин Атонинг “Ўзбекистон Буюк Ипак Йўли марказида” номли фото кўргазмаси очилди.

Ўзбекистон Бадиий Академияси, Тошкент Фотосуратлар уйи, Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу кўргазмада ижодкорнинг ўзбек урф-одатлари, анъаналари, санъати ва халқ турмуш тарзи акс этган фото суратлари ўрин олган. Улар кўргазмага ташриф буюрган меҳмонларда катта таассурот қолдирмоқда.

Кўргазма 28 октябрга қадар давом этади.

photo5280990619663183011.jpg

photo5282738598338210795.jpg

photo5283138008821902404.jpg

1 512
ЎзА