ЎзА Ўзбек

02.09.2018 09:30 Чоп этиш версияси

Ислом Каримов хотираси халқимиз қалбида мангу яшайди

Ислом Каримов хотираси халқимиз қалбида мангу яшайди

Бугун мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовни хотирлаш тадбирлари ўтказилмоқда.

photo5215346232136935817.jpg

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорига кўра, буюк давлат ва сиёсат арбоби, давлатимиз мустақиллиги асосчиси ва истиқлолимиз меъмори Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасини абадийлаштириш борасида юртимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

photo5215346232136935818.jpg

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Тошкент, Самарқанд ва Қарши шаҳарларида Ислом Каримов сиймоси акс этган ҳайкаллар ўрнатилди. Юртимиздаги бир қатор йирик объектлар, кўчаларга Ислом Каримов номи берилди. Биринчи Президентимиз таваллуд топган кунни ҳар йили кенг нишонлаш, вафот этган сана – 2 сентябрда бу улуғ инсонни хотирлаш тадбирлари ўтказилиши белгилаб қўйилди.

photo5215346232136935819.jpg

Буюк давлат ва жамоат арбоби туғилиб ўсган, айни пайтда мангу ором топган Самарқанд шаҳрида 2017 йил 2 сентябрь куни Ислом Каримов ҳайкалининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Жорий йилнинг 30 январь куни эса Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Биринчи Президентимиз дафн этилган Ҳазрати Хизр масжиди ёнида ёдгорлик мажмуаси очилди.

photo5215346232136935821.jpg

Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов мақбара мажмуаси ва Биринчи Президентимиз ҳайкали ўрнатилган майдон бугун ҳар қачонгидан ҳам гавжум бўлди.

photo5215346232136935823.jpg

Мақбара мажмуасига эрта тонгда вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлди.

photo5215346232136935825.jpg

Биринчи Президентимиз хотирасига Қуръон тиловат қилинди.

photo5215346232136935826.jpg

Ислом Каримовнинг давлатимиз мустақилликка эришиши ва тараққиёти йўлида ўз ҳузур-ҳаловатидан кечиб меҳнат қилгани, халқимиз фаровон турмуши учун юксак фидойилик кўрсатгани ёдга олинди.

photo5215346232136935827.jpg

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Биринчи Президентимиз хотирасини абадийлаштириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар эътироф этилди.

photo5215346232136935829.jpg

Шундан сўнг вилоят жамоатчилиги вакиллари Регистон майдони яқинида ўрнатилган Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйди.

photo5215346232136935831.jpg

Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган юртдошларимиз, хорижлик сайёҳлар ҳам Ислом Каримов хотирасини ёд этиб, ўзларининг ҳурмат-эҳтиромларини кўрсатдилар.

photo5215346232136935832.jpg

– Бугун фарзанду набираларим, оила аъзоларимиз билан Самарқандга келиб, Биринчи Президентимиз мангу ором топган масканни зиёрат қилдик, – дейди Тошкент шаҳрида яшовчи Қ.Мадиёрова. – Жуда обод жой, Ислом Каримовнинг халқимиз учун қилган хизматларига муносиб маскан бўлибди. Бугунги тинч-осойишта кунларимиз, фаровон турмушимизнинг чинакам бунёдкори эдилар. Илоҳим, охиратлари обод бўлсин!

photo5215346232136935833.jpg

Хотира тадбирлари доирасида элга эҳсон оши тортилди.

photo5215346232136935834.jpg

Тадбирларда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов иштирок этди.

photo5215346232136935835.jpg

Ғ. Ҳасанов, ЎзА
6 366