Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.11.2017 16:03 Чоп этиш версияси

Ислом дини инсониятни ҳамиша тинчликка, эзгулик ва яратувчанликка ундайди

Фарғона давлат университетида “Биз ёт ғояларга қаршимиз” шиори остида “Маърифий ислом ақидапарастликни қоралайди” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик ва соғлом маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

– Ислом дини инсониятни ҳамиша тинчликка, эзгулик ва яратувчанликка ундаган, – дейди Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Фарғона вилоятидаги вакили Турсунтоҳир Эрбўтаев. – Афсуски, кейинги пайтларда муқаддас динимиз ниқоби остида турли мунофиқлик қилаётганлар ҳам учраб турибди. Президентимиз БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини дунё жамоатчилигига етказди, унинг бағрикенглик, тинчлик ва тараққийпарвар дин эканини таъкидлади, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ғоясини илгари сурди. Бугунгидек тадбирлар эса ёшларимизни диний экстремизм, терорризм ва бошқа турли ёт ғоялар таъсиридан асрашда муҳим аҳамият касб этади.

Ёшларни ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, турли иллат ва таҳдидлардан ҳимоя қилишга қаратилган тадбирда ушбу йўналишдаги тарғибот ишлари самарадорлигини янада ошириш, ёшлар диний экстремизм ғоялари таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, маънавиятимизга зид бўлган ахборот хуружларидан асраш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Экстремизм ва терроризмнинг оғир оқибатлари, тинчлик ва барқарорликка таҳдид солиши ва уларга қарши курашиш асослари мавзуларида маърузалар тингланди.

Тадбирда “Тафаккур эҳтиёжи” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Маъсуджон Сулаймонов, ЎзА
3 431






Все о погоде - Pogoda.uz