Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

22.09.2017 17:49 Чоп этиш версияси

Ислоҳотларни ёритишда матбуотнинг ўрни

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан "Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ёритишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни" мавзуида анжуман ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, юртимизнинг барча ҳудудларида фаолият кўрсатаётган босма ва электрон медиа тузилмаларнинг ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори вазифасини бажарувчи Л.Сувонов ва бошқалар мамлакатимизда миллий медиа соҳани равнақ топтириш учун зарур ҳуқуқий, ташкилий, моддий-маънавий асослар яратилганини таъкидлади.

Бу борадаги қонун ҳужжатларининг тобора такомиллаштирилаётгани матбуотни эркин ва хилма-хил фикрлар майдонига айлантириш, миллий журналистикамизга жаҳоннинг илғор иш тажрибаси ва тараққиёт тенденцияларини жорий этиш, соҳа ходимларини ижтимоий ҳимоялаш, қўллаб-қувватлашда, касб маҳоратини оширишда муҳим омил бўлмоқда.

Шиддат билан кечаётган бугунги даврда Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари жаҳон медиа маконига тобора фаол интеграциялашиб бормоқда. Юртимизда кечаётган ислоҳотлар, кенг қамровли ўзгаришларнинг мазмун-моҳиятини тезкор, холис, ҳаққоний етказиш Ватанимизнинг жаҳон миқёсидаги обрўси ва нуфузининг юксалишида, диёримизга оид ижобий, объектив, ишончли муносабатнинг шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Бу эса соҳа вакилларидан ўз ишининг юқори даражадаги билимдони бўлишни, фаолликни, ташаббускорликни, фидойиликни, ўз юртига, халқига, касбига садоқатни талаб этмоқда.

Анжуманда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларнинг амалга оширилишида ОАВнинг роли, мамлакат медиа имижини шакллантиришнинг ўзига хос жиҳатлари, халқаро медиа маконга интеграциялашув жараёнида Ўзбекистоннинг тутган ўрни каби мавзулардаги маърузалар муҳокама қилинди.

Назокат Усмонова, ЎзА
1 279






Все о погоде - Pogoda.uz