Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.10.2017 17:56 Чоп этиш версияси

Қишлоқда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш маркази фойдаланишга топширилди

Бухоро туманидаги “Галаосиё” маданият ва аҳоли дам олиш маркази мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги “2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида бу ерда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Мукаммал таъмирлаш доирасида бино ва ундаги машғулот хоналари янгича қиёфа касб этиш билан бирга, шуғулланувчилар учун тегишли шароитлар яратилди. Томоша зали кенгайтирилиб, 210 ўринга етказилди.

Тадбирда замонавий марказ ҳудуд аҳолисининг бўш вақтини мазмунли ва самарали ташкил этиш, истеъдодли ёшларни кашф қилиш ҳамда қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Маданият масканида ташкил этилган рақс, рубоб, доира, миллий эстрада ва шахмат-шашка тўгаракларида 100 га яқин ёш ўзлари қизиққан йўналиш бўйича машғулотларда иштирок этмоқда.

– Аввал 5 километр узоқликдаги маданият ва аҳоли дам олиш маркази рақс санъати тўгарагида шуғулланар эдим, – дейди 11 ёшли Венера Аҳмедова. – Энди эса қишлоғимизда тажрибали хореограф раҳбарлигида раққосалик сирларини ўрганяпман.

Вилоят маданият бошқармасидан маълум қилишларича, яқин кунларда Вобкент, Пешку ва Ромитан туманларида ҳам маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг мукаммал таъмирланган биноларини фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Эркин Ёдгоров, ЎзА
2 948






Все о погоде - Pogoda.uz