ЎзА Ўзбек

12.06.2019 18:51 Чоп этиш версияси

"IPHONE» қалбаки долларга сотилгани аниқланди

"IPHONE» қалбаки долларга сотилгани аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда фуқаро А.Х.нинг аризасига асосан терговга қадар текшириш ўтказилди.

Текширувда чет эл фуқароси А.В. фуқаро А.Х.дан харид қилган 3 дона «Iphone Xs Max» русумли уяли алоқа телефон аппаратлари учун берган 3 минг 25 АҚШ долларидан 3 минг АҚШ доллари қалбаки эканлиги аниқланган.

Бош прокуратура хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ЎзА
4 992