ЎзА Ўзбек

05.09.2018 10:44 Чоп этиш версияси

Интернетда “Viber“нинг сохта иловаси пайдо бўлган. Жосус дастур фойдаланувчининг шахсий маълумотларни ўғирлайди

Интернетда “Viber“нинг сохта иловаси пайдо бўлган. Жосус дастур фойдаланувчининг шахсий маълумотларни ўғирлайди

Интернетда “Viber“ мессенжерининг сохта иловаси аниқланди.

ESET антивирус дастурларини ишлаб чиқарувчи компания мутахассиси Лукас Стефанконинг “Twitter”даги қайдларига асосланиб, бу ҳақда РИА Новости хабар беради.

Қайд этилишича, сохта “Viber“ иловалар расмий дўкони “Google Play“дан жой олиб улгурган. Жосус дастур юкланиши билан у қурилма хотираси ва SD-картадаги файлларга кириш ҳуқуқини сўрайди. Сохта илова ишга тушгач, фойдаланувчининг “WhatsApp” ва “WeChat”даги медиа-ҳужжатлари, қурилма хотирасидаги фотосуратлар ва бошқа шахсий маълумотларни ўғирлайди, ҳатто қўнғироқларни ҳам ёзиб олиши мумкин.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
4 013