Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.03.2017 16:10 Чоп этиш версияси

Интернет ва ёшлар

Жиззахда миллий ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ёшларда интернет маданиятини шакллантиришнинг долзарб вазифаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши, Жиззах политехника институти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда партия фаоллари, институт профессор-ўқитувчилари, талабалар, кенг жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида ахборот технологияларининг ўрни ортиб бораётгани таъкидланди. Ахборот технологиялари ривожланиб, интернетдан фойдаланувчилар сони кўпайгани сайин ёшларни ёт ғоялардан, турли таҳдидлардан асраш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Бугунги кун ёшлар тарбияси билан бевосита боғлиқ ишларни нафақат оила ва таълим муассасаси, балки кенг жамоатчилик, айниқса, сиёсий партиялар олдига ҳам кечиктириб бўлмас вазифа қилиб қўймоқда.

Иштирокчилар ана шу жараёнда партия ҳудудий кенгашлари, “Ёшлар қаноти” иштирокида олиб борилаётган ишлар таҳлилига алоҳида эътибор қаратди. Интернет тармоғидаги бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолган ёшлар билан юз берган аянчли воқеалар ҳақида аниқ мисоллар келтирилди.

Интернет тармоғидаги экстремизм ва террорчи ташкилотлар, миссионерлик қурбонига айланиб қолаётганларнинг аксарияти ҳали оқ-қорани ажрата олмайдиган, ҳуқуқий билими етарли бўлмаган, дунёқараши шаклланмаган ёшлар экани ачинарлидир. Ҳаётга теран нигоҳ билан қарайдиган, маънан етук, ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялашда ёшларга интернет тармоғидан тўғри фойдаланишни тушунтириш, истеъдодини намоён этиши учун зарур шароитлар яратиш лозимлиги қайд этилди.

– Таҳлиллар интернетдан фойдаланувчилар орасида олий ўқув юртлари талабалари, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ҳам кўплигини кўрсатмоқда, – дейди партия вилоят кенгаши ижроия қўмитаси девони раҳбари А.Орипов. – Шунинг учун вилоятдаги барча олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ёшларда интернетдан фойдаланиш маданиятини шакллантириш мавзусида тадбирлар ўтказилмоқда. Бу вазифа партиямизнинг сайловолди дастурида устувор йўналиш сифатида белгиланган. Бугунги тадбирда ҳам интернетдан тўғри фойдаланиш маданияти ва кўникмасини шакллантиришга қаратилган ёшларбоп миллий сайтларни кўпайтириш, ёшларнинг интернет саводхонлигини ошириш бўйича атрофлича фикр алмашилди.

Тошқул Бекназаров, ЎзА
5 493






Все о погоде - Pogoda.uz