Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.02.2017 16:41 Чоп этиш версияси

Инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ

Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганишнинг янги механизмлари, самарали усулларини ҳаётга изчил татбиқ этишга қаратилган тадбир ана шундай номланди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, партия, маҳалла фаоллари, ёшлар иштирок этди.

Президентимиз Конституциямиз қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида Бош қомусимизда белгиланган қонун устуворлиги принципи жамиятимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, барча ислоҳотларни самарали амалга оширишнинг муҳим кафолати эканини таъкидлаб, Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилининг асосий мақсад ва вазифаларини аниқ белгилаб берган эди. Шундан келиб чиқиб, аҳоли билан доимий ва самарали мулоқот қилиш, унинг муаммоларини ҳал этишнинг янги механизмларини жорий этиш мақсадида партиянинг барча бўғинларида ташкил этилган “Жамоатчилик қабулхоналари” фаолиятини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётир. Бунда ушбу қабулхоналарни замонавий ахборот тизимига ўтказиш, мурожаатларни исталган шаклда тезкор қабул қилиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

– Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони мамлакатимизда “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойил доимо устувор эканининг тасдиғи сифатида аҳолининг фаровон ҳаётини таъминлаш, қонуний талаблари, сўров ва таклифларини амалга ошириш йўлида қилинаётган эзгу ишларнинг узвий давоми бўлди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Умаралиев. – Бу жараёнда сиёсий партиялар фуқароларнинг мақсад ва манфаатларини рўёбга чиқарадиган куч сифатида янада фаол иштирок этиши лозим. Партия ташкилотлари томонидан жойларда одамларни ўйлантираётган масалаларни тизимли ўрганиб бориш, мониторинг қилиш, депутатлик бирлашмалари орқали маҳаллий Кенгашлар доимий комиссия ва сессияларида муҳокама этиб, тегишли қарорлар қабул қилиш, масалаларга ечим топиш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

“Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, бу йўналишдаги қонунчиликни янада такомиллаштириш борасидаги ислоҳотлар”, “Муаммо ва камчиликларни бартараф этишда давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлиги”, “Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш – тараққиёт кафолати” каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Тадбир доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари партиянинг Қуйи Чирчиқ тумани кенгашида ташкил этилган “Жамоатчилик қабулхонаси”да бўлиб, фуқаролар мурожаатларини эшитди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар белгиланди.

Икром Аввалбоев, ЎзА
1 646






Все о погоде - Pogoda.uz