Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.05.2017 16:11 Чоп этиш версияси

Инсон қадри улуғ, хотираси абадийдир

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан турли ташкилот ва таълим муассасаларида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт орти меҳнат фахрийлари ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотирасини ёдга олишга бағишланган тадбирлар, учрашувлар ташкил этилаётир.

Ана шундай тадбирлардан бири Тошкент кимё-технология институтида бўлиб ўтди. “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият” деб номланган маънавий-маърифий тадбирда нуронийлар, меҳнат фахрийлари, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари, талабалар иштирок этди.

Институт проректори Ш.Муталов, Ўзбекистон халқ артистлари Т.Юсупова, М.Абдуқундузов ва бошқалар мамлакатимизда нуронийларни, уруш ва меҳнат фахрийларини эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, муносиб турмуш шароити яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 4 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ҳамда хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтиришда беқиёс аҳамиятга эга.

Байрам арафасида талабалар пойтахтимиздаги уруш ва меҳнат фахрийлари, имконияти чекланган оилалар, ногиронларнинг уй юмушларига кўмаклашмоқда. Йигит-қизлар кексаларимизнинг бой ҳаётий тажрибалари, панду насиҳатларидан баҳраманд бўлаётир.

Тадбирда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари тинч-осойишта ҳаётнинг, огоҳликнинг қадри, фаровон турмушнинг ҳикмати, фидойилик каби инсонийлик фазилатлари хусусида ёшларга сўзлаб берди.

– Инсон хотирасига ҳурмат кўрсатиш, уларнинг эзгу ишларини қадрлаш катта тарбиявий аҳамиятга эга, – дейди институт проректори Тўлқин Қодиров. – Аждодларимизнинг фидойилиги навқирон авлод учун ўзига хос ибрат мактабидир. Энг асосийси, мамлакатимизда тинчлик ҳамда осойишталик баробарида инсон хотираси ва қадрининг шундай юксак даражада улуғланаётгани фарзандларимиз учун тенгсиз сабоқ ҳамда муносиб ибратдир. Бу каби тадбирлар ёш авлодни ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, меҳр-оқибат руҳида тарбиялаш, азалий анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш, улар қалбида Ватанга садоқат, хайру саховат каби фазилатларни шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Тадбирда ижро этилган қўшиқ ва рақслар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
4 791






Все о погоде - Pogoda.uz