ЎзА Ўзбек

18.04.2018 17:15 Чоп этиш версияси

Иқтидорли ўқувчилар ўртасида кимё фани бўйича республика инновацион олимпиадаси ўтказилди

Юқори савияда ўтказилган билимлар беллашуви кутилганидан ҳам юқори натижа берди. Кейинги йиллардан уни фестиваль даражасига кўтариш режалаштирилмоқда.

Навоийда иқтидорли ўқувчилар ўртасида кимё фани бўйича республика инновацион олимпиадаси ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги умумтаълим таълим муассасаларининг 8-10 синф ўқувчиларидан иборат 15 жамоа ўзаро баҳслашди.

Умумтаълим мактабларининг истеъдодли ва ташаббускор ўқувчиларини аниқлаш, уларнинг ижодий фаоллигини оширишга қаратилган танловда иштирокчилар белгиланган мавзуларга оид ёзма иш ҳамда инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда онлайн тест топширди.

Инновацион олимпиада мамлакатимизда биринчи бор ўтказилмоқда. Бир вақтнинг ўзида бошқа ҳудудларда ҳам тегишли фанлар бўйича баҳс олиб борилди. Юқори савияда ўтказилган билимлар беллашуви кутилганидан ҳам юқори натижа берди. Кейинги йиллардан уни фестиваль даражасига кўтариш режалаштирилмоқда.

Натижаларга кўра, 10-синф ўқувчилари орасида биринчи ўринни бухоролик Фирдавс Аҳмедов ва Навоий шаҳридан Мансур Суюнов эгаллади. 9-синфлар ўртасидаги баҳсларда эса Навоий шаҳридан Жамшид Ҳасанов ва Тошкент шаҳридан Ҳасан Мўминов ғолиб бўлди. 8-синф ўқувчилари – қашқадарёлик Севинч Ашурова ҳамда бухоролик Абдумалик Ғуломов ҳам танловда биринчи ўринни қўлга киритди.

Н.Раҳимов, ЎзА
4 697