Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.01.2018 14:10 Чоп этиш версияси

“Имтиёзли тавсияномани ололсам, математика йўналиши бўйича олий ўқув юртига ҳужжат топшираман”

“Имтиёзли тавсияномани ололсам, математика йўналиши бўйича олий ўқув юртига ҳужжат топшираман” Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига қарашли Қарши шаҳридаги ҳарбий қисм ва муассасаларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар тест синовларини топширди.

Миллий армиямиз сафларида хизмат қилаётган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг нафақат жанговар тайёргарлиги, балки интеллектуал салоҳиятини ошириш борасида ҳам самарали ишлар олиб борилмоқда. Президентимизнинг 2017 йил 4 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сонли қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилган мазкур тест синовлари ҳам бунга яққол далилдир. Унда аскарларнинг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик дастурларини қай даражада ўзлаштиргани синовдан ўтказилди. Бунда юқори балл тўплаган муддатли ҳарбий хизматчилар олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсияномага эга бўлади.

– Имтиёзли тавсияномани ололсам, математика йўналиши бўйича олий ўқув юртига ҳужжат топширишни мақсад қилганман, – дейди хоразмлик оддий аскар Муҳриддин Исоқов. – Ҳарбий хизматда ҳар томонлама чиниқдим. Аскар билиши лозим бўлган билимларни пухта эгаллаш ва жанговар машғулотларда фаол иштирок этишга ҳаракат қилдим. Мактабда, коллежда олган билимларим асқотгани боис, бугунги тест синовлари мен учун ортиқча қийинчилик туғдирмади. 



Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА
8 500