Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.08.2018 17:41 Чоп этиш версияси

Икки давлат ташкилоти икки хил маълумот тарқатди. Қайси бирига ишонайлик?

Икки давлат ташкилоти икки хил маълумот тарқатди. Қайси бирига ишонайлик?


ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИ ВА МАРКАЗИЙ БАНК МОНИТОРИНГИ ҚАЙСИ БИРИНИНГ ХУЛОСАЛАРИ ТЎҒРИ?


Ўзбeкистон Рeспубликаси давлат статистика қўмитасининг расмий stat.uz сайтида қўмитанинг Нархлар статистикаси бошқармаси 2018 йилнинг июль ойи учун Ўзбекистон Республикаси истеъмол секторидаги инфляция даражасини эълон қилди. Қўмита маълумотида келтирилишича, жорий йилнинг июнь ва июль ойларидаги мева ва сабзавот маҳсулотлари нархларининг мавсумий омиллар натижасида арзонлашгани, умумий истеъмол нархлари даражасининг пасайишига замин яратгани, нархлар даражаси мос равишда 0,4 фоиз ва 0,3 фоизга арзонлашгани айтилади.

Шунингдек, давлат статистика қўмитаси маълумотида 2018 йилнинг июль ойида товар ва хизматлар нархлари даражаси ўртача 0,3 фоизга пасайгани (январь ойида инфляция – 2,7 фоиз, февралда – 1,1 фоиз, март ойида – 1,1 фоиз, апрелда – 0,9 фоиз, май ойида – 0,8 фоиз, июнда – дефляция 0,4 фоиз), январь – июль ойларида инфляция даражаси 5,9 фоизни ташкил қилгани келтирилган.

2018 йилнинг июль ойида асосий гуруҳлар бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари
нархлари индекси (ўтган ойга нисбатан, ўсиш ва пасайиш, %) 

04.JPG
Умумий истеъмол нархлари индекси ўсишидаги таъсири– минус 1,0 фоиз даражада


Марказий банк томонидан ўтказилган мониторинг натижаларида эса 2018 йил июль ойида айрим истеъмол товарлари ва хизматлар нархи 0,5 фоизга ўсганлиги айтилмоқда.

Жумладан, Марказий банк маълумотида таъкидланишича, июль ойида мева-сабзавот маҳсулотларининг нархи кескин пасайишни тўхтатган. Бунга сўнгги ойларда бу маҳсулотларга нисбатан таклиф ҳажмининг мавсумий ошиши сабаб бўлган. Шунингдек, ушбу гуруҳда нархлар ўсиши 5,1 фоизни ташкил этиши айтилмоқда.

Хўш, қайси давлат ташкилоти маълумотларига ишонайлик?

ЎзА
5 878