Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.02.2018 10:03 Чоп этиш версияси

ИИВ: Ўтган ҳафта Ўзбекистонда содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари натижасида 115 фуқаро жароҳатланди

ИИВ: Ўтган ҳафта Ўзбекистонда содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари натижасида 115 фуқаро жароҳатланди
2018 йил 29 январь – 4 февраль кунлари республикамиз автомобиль йўлларида жами 116 йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. 

Уларда 115 фуқаро турли даражадаги тан жароҳати олган, дея хабар тарқатди Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати.

Ҳафта давомида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан 85 минг 677 қоидабузарлик аниқланган. Уларнинг 42 минг 531 таси қўпол қоидабузарлик ҳисобланади. 

Жумладан, 1 минг 757 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган, 12 минг 896 нафар ҳайдовчи белгиланган тезлик талабларига амал қилмаган. 

ЎзА
13 743