Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

23.11.2017 15:55 Чоп этиш версияси

ИИВ марказий аппаратининг 64 ходимига хизмат турар жойлари тантанали топширилди

ИИВ марказий аппаратининг 64 ходимига хизмат турар жойлари тантанали топширилди Юрт осойишталигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдек эзгу ният билан эрталаб хизматга чиққан ходим оиласидан, эртанги кунидан кўнгли тўқ, хотиржам бўлсагина зиммасидаги вазифаларни ҳалол ва виждонан бажаради.

Шу боис, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ички ишлар ходимларини хизмат турар жойлари билан таъминлаш борасида изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида кўплаб ички ишлар ходимлари хизмат турар жойлари билан таъминланди.

5.JPG

Ана шундай ишларнинг давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий аппаратининг 64 ходимига Тошкент шаҳар Яшнобод туманида хизмат турар жойлари тантанали топширилди.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда ички ишлар вазири ўринбосари Р.Эргашев ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида ички ишлар органларини аҳолига ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатадиган профессионал тузилмага айлантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ўз самарасини бераётганини таъкидлади.

Ички ишлар органлари фаолиятининг моддий-техник таъминотини янада яхшилаш, ходимларнинг самарали ишлаши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларни хизмат турар жойлари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳозир ходимларнинг хизмат ва турмуш шароитлари яхшиланиб, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги "Ички ишлар органлари ходимларининг турар жой шароитларини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори билан ички ишлар органларининг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлари учун қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича уй-жойлар қуриш, шаҳарларда эса кўп хонадонли уйлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурлари доирасида уй сотиб олиш учун тижорат банкларининг узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари берилади. Бу эса соҳа ходимларининг оилавий шароитларини яхшилашга, моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга хизмат қилаётир.

4.JPG

– Бугун оиламиз учун энг қувончли кунлардан бири бўлди, – дейди Ички ишлар вазирлиги Ахборот маркази бўлим бошлиғи Равшанжон Аҳмаджонов. – Мана шундай ажойиб, шинам, барча шароит мужассам бўлган уй берилгани оиламизга ҳақиқий туҳфа бўлди. Яшаш жойимиз Тошкент вилоятининг Чиноз туманида бўлганлиги боис ишга келиб-кетишда бироз қийинчиликлар бўлар эди. Бизга кўрсатилган эътибор мушкулимизни осон қилибгина қолмай, оиламиз тинч-хотиржамлигини таъминлашга ҳам хизмат қилмоқда. Бунинг учун давлатимиз раҳбариятига миннатдорлик билдирамиз.

Гўзал Сатторова, Аъло Абдуллаев (сурат), ЎзА
2 228






Все о погоде - Pogoda.uz