Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.03.2018 09:42 Чоп этиш версияси

ИИВ: 5 мартдан бошлаб Ўзбекистонда махсус тадбир ўтказилади

ИИВ: 5 мартдан бошлаб Ўзбекистонда махсус тадбир ўтказилади
Жорий йил 5 мартдан бошлаб ички ишлар органлари томонидан республика миқёсида қурол-яроғ ва хавфли моддаларнинг ноқонуний муомаласини олдини олишга қаратилган махсус тадбир ўтказилаётган бўлиб, тадбирлар 15 мартга қадар давом этади. Бу ҳақда чоршанба куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси хабар берди.

Эслатиб ўтамиз!

Тегишли рухсатномасиз ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси билан назарда тутилган жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддасининг 4-қисми ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 14 августдаги 179-сон буйруғи билан тасдиқланган Муомалада бўлган рўйхатга олинмаган ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органлари ихтиёрига топшириш Қоидаларининг 2-бандига мувофиқ бундай ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини эркин тарзда ўз ихтиёри билан топширган фуқаро қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликдан озод қилиниши белгиланган.

Ушбу ҳужжатларга асосан фуқаро ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини эркин тарзда ўз ихтиёри билан топшириш тўғрисида қарорга келса ва унинг ўзи ушбу ашёларни топшириш ҳақида ички ишлар органларига ёзма ёки оғзаки равишда мурожаат қилса, у ашёларни ўз ихтиёри билан топширган ҳисобланади.

Ўзларида ноқонуний сақланиб келинаётган ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини ўз ихтиёри билан топширишга истак билдирган фуқаролар ёзма ёки оғзаки равишда ариза билан бевосита ёки телефон орқали ёки ўзга электрон воситалардан фойдаланган ҳолда, шунингдек ўзининг яшаш жойи ёки ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмалар сақланаётган жой бўйича ҳудудий ички ишлар органларига ёки профилактика инспекторига мурожаат қилиши мумкин.

ЎзА
10 160