ЎзА Ўзбек

12.01.2018 19:18 Чоп этиш версияси

Ички ишлар вазирлиги: “Прописка” бутунлай бекор қилинмайди

"Прописка" бутунлай бекор қилинадими? 

ЎзА мухбирининг бу саволига Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Миграция вa фyқароликни расмийлаштириш бош бошқapмacи бошлиғининг биринчи ўринбосари Улуғбек Тошхўжаев қуйидагича жавоб берди:

– “Прописка” ҳақиқатан долзарб масала бўлиб турибди. Давлат дастури лойиҳасида белгиланганидек бу борада фуқароларга зарур қулайликлар яратилади. Лекин “прописка”ни бутунлай бекор қилолмаймиз. Бунга алоҳида тайёргарлик зарур. Барча ҳудудларнинг бирдек ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилиши бир кун келиб бунга ўз-ўзидан замин яратади.

Норгул Абдураимова, ЎзА
19 877