Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.03.2018 10:00 Чоп этиш версияси

Ички ишлар ходимига тан жароҳати етказган безорилар қўлга олинди

Ички ишлар ходимига тан жароҳати етказган безорилар қўлга олинди
Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 5 март куни соат 23.15 ларда шу туманда истиқомат қиладиган И.Казлинка ва С.Шейклар Йўлдош 2-даҳа худудидаги “Ким-чи” кафеси олдида шу худудда хизмат олиб бораётган Сергели туман ИИБ профилактика инспектори, катта лейтенант Х.Мирзақуловнинг қонуний талабларига бўйсунмай унга қаршилик кўрсатган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг сешанба куни тарқатган хабарида айтилишича, улар ИИБ профилактика инспекторига тан жароҳати етказган. Натижада Х.Мирзақуловга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Ҳозирда И.Казлинка ва С.Шейклар қўлга олинган.

ЎзА
8 589