Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.04.2018 17:44 Чоп этиш версияси

Ички ишлар идорасига 3 минг 500 АҚШ доллари эвазига ишга жойлашиш мумкинми?

Ички ишлар идорасига 3 минг 500 АҚШ доллари эвазига ишга жойлашиш мумкинми? Бекмурод Норов Бахмал туманидаги Тўпон қишлоғида яшайди. У 3 минг 500 АҚШ доллари “кўмаги” билан ички ишлар идораси ходими бўлишга “ҳаракат” қилди.

1995 йилда туғилган Б.Норовнинг орзуси ички ишлар идораси ходими бўлиш эди. Ўз билим ва жисмоний имкониятларига ишонмаган бу йигит ниятини амалга оширишнинг осон йўлларини қидирди.

Шариф Рашидов тумани, Бобур маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Жўрабек Бахтбоев Бекмуроднинг орзуси тез орада ушалиши мумкинлигини айтади. Ж. Бахтбоев “қоп-қоп” ваъдалар беради. Б.Норов эса унга 3 минг 500 АҚШ долларини узатади.

Аммо орадан вақтлар ўтсада ваъда ваъдалигича қолаверади. 2016 йилнинг июнь ойида берилган пул ўз кучини кўрсатмайди. Б.Норов алданганини, қинғир йўл билан мақсадга эришиб бўлмаслигини англаб етади.

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатма! Материалда келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган, тўғри келган ҳар қандай ўхшашлик тасодиф саналади.

Икром Аввалбоев, ЎзА
14 741